Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёғингарчилик бўлади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат эрталаб 7-12° илиқ бўлади, кундузи 0-3° илиққача пасаяди, шимолда 3-8° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эрталаб 9-11° илиқ бўлади, кундузи 0-2° илиққача пасаяди.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат эрталаб 2-7° илиқ бўлади, кундузи 0-5° совуққача пасаяди.

Реклама на Unews

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring