Бугун Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 3-ўринни қайд этди

Бугун, 23 февралда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 3-ўринни эгаллади. 

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 2024 йил 23 феврал соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик стансиялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги

- ПМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 46,8 мкг/м3 ни ташкил этди,  SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади.

Реклама на Unews

PM2,5 майда дисперсли заррачалар  миқдори 31,5 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 6,3 марта ошди (5 мкг/м3).

Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,5 мг/м3 ни ташкил этди, СанЕҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring