Бугун ҳам Ўзбекистонда қор ёғишда давом этади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° совуқ бўлади.

Реклама на Unews

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring