Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида Олимжон Ҳайдаров (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, “Turon mujdasi” ва “Turon valley media” МЧЖлари директори, муқaддaм судлaнмагaн) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси Авазбек Эргашев эълон қилган ҳукмга кўра, Олимжон Ҳайдаровнинг айбловидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилган. Бироқ у Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Реклама на Unews

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги Олимжон Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчирилиши (блокланиши)ни таъминлаш юклатилган.

“Жабрланувчи С. М. га жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ундириш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли, моддий ва маънавий зарар ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди”, дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Бундан ташқари, биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, блогер Олимжон Ҳайдаров шу йилнинг 29 июль куни жиноят содир этганликда гумонланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring