Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этди. Унинг ўлимига ток ургани сабаб бўлгани рад этилмоқда

Извините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Тошкент шаҳри Филология мактабида 8-синф ўқувчиси очиқ қолган электр токига тегиб кетиш натижасида вафот этгани айтилмоқда” мазмунида видео хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

"27 ноябрь  куни тахминан  соат 18.15да Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактаби  8-“И” синф ўқувчиси А.А. мактаб  ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида  тоби қочган ва ҳушидан кетган.   Шу вақтни ўзида  мактаб қоровули томонидан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ  қилинган. Тез ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига олиб кетилган. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази   шифокорлари томонидан ёрдам кўрсатилганлигига қарамай  А.А. ўзига келмаган ва вафот этган" дейилади хабарда.

Айни дамда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.


Написать комментарий